Ўзбекистон

Наманганда 10-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб 4-синф ўқувчисини уриб юборди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Наманганда 10-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб 4-синф ўқувчисини уриб юборди

 

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 23-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси отасига тегишли Cobalt автомобилини бошқариб, ўша мактабнинг 4-синф ўқувчисини уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Олинган маълумотларга кўра, вояга етмаган ўқувчи машинани ота-онаси йўқлигидан фойдаланиб, яширинча бошқарган. У ҳаракатланиш чоғида йўлни кесиб ўтаётган болани кўриб, тўхташга ҳаракат қилганини, бироқ уни уриб юборганини айтмоқда. Оғир тан жароҳатлари олган бола касалхонада вафот этган.

 

ЙТҲдан сўнг боланинг отаси Россиядан зудлик билан қайтган ва воқеа юзасидан кечирим сўраган:

 

“Бу хабарни эшитганимда Россия Федерациясида эдим. Дарҳол чиптани олиб, уйга қайтдим. Уйда на мен, на онаси бўлганмиз. Россияда бўлган вақтимда ҳам телефон орқали гаплашганимда, унга: ЪМашина бу ўйинчоқ эмас, тегмаʼ, деб огоҳлантирган эдим. Айбдорман, бу иш қандай содир бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим. Энди биз ўша боланинг ўлимига сабабчи бўлиб қолдик. Аввало, мени кечиришсин” – дейди воқеа иштирокчисининг отаси.

 

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (ўлимга олиб келган ЙТҲ) билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"