Наманган вилоятининг Чуст туманида икки фарзанди учун алимент тўламай келаётган ота қонун олдида жавоб берди.
Маълум бўлишича, суд қарорига кўра А. Мамадалиев фарзандлари моддий таъминоти учун алимент тўлаши шарт эди.
Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилса-да, у масъулиятдан қочиб, тўловларни тўхтатиб қўйган.
Қарз эса 33 млн сўмгача йиғилиб кетган. Натижада суд унга нисбатан 60 соат мажбурий меҳнат ҳуқуқий жазо сифатида қўллади.


