1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида қамоқдан қочиб, 4-синф ўқувчи қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди

Жазонинг дастлабки 2 йили турмада, қолган муддати эса махсус тартибли колонияда ўталади.

Тошкент вилоятида қамоқдан қочиб, 4-синф ўқувчи қизни зўрлаган эркак 18 йилга қамалди

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Оҳангарон туманида 4-синф ўқувчи қизни зўрлаган эркак иши бўйича суд жараёни якунланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Оҳангарон шаҳар судида М.Т. (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган)га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди. Иш Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ, ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

 

Суд қарорига кўра, М.Т. вояга етмаган С.Х. (2016 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмига мувофиқ жиноят содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан, М.Т. ўта хавфли рецидивист деб эътироф этилди. Тайинланган жазонинг дастлабки 2 йили турмада, қолган қисми эса махсус тартибли колонияда ўталади.

 

Суд ҳукми устидан тарафлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент вилояти судининг апелляция ёки кассация инстанциясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика