1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 1 кг дан ортиқ олтин мусодара қилинди

Олтиннинг умумий қиймати 1,1 миллиард сўмга тенг.

Наманганда Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 1 кг дан ортиқ олтин мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир натижасида Косонсой туманида қўшни Қирғизистон Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган йирик миқдордаги олтинларнинг савдосига барҳам берилди. бу ҳақада ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Терговга қадар текширувда аниқланишича, 1996 йилда туғилган Косонсой туманида яшовчи шахс, 1988 йилда туғилган тоғасининг топшириғи билан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Қирғизистондан Ўзбекистонга тахминан 1,1 миллиард сўмлик, умумий оғирлиги 1 килограмм 168 грамм бўлган олтин қуймаларини яширинча олиб кирган.

 

Тезкор тадбир давомида мазкур шахслар қимматбаҳо металларни бошқа қариндошга етказиб бераётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

 

Ҳолат юзасидан шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 223-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноий иш қўзғатилди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика