Ўзбекистон

Навоийда 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлаштирилди

Шунингдек, 13 нафар ходимга нисбатан хизмат текширувлари тайинланди.

Навоийда 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлаштирилди

 

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари раҳбарлигида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБнинг барча шахсий таркиби иштирок этди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

 

Йиғилишда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан турли кўринишдаги салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, хусусан коррупцион турдаги жиноятларга сабаб бўлувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, барча раҳбарларга кундалик назорат жараёнида қўл остидаги шахсий таркибга индивидуал ёндашиш, ходимларнинг хизмат фаолияти, ижтимоий- оилавий аҳволи ҳамда руҳий-психологик ҳолатини инобатга олган ҳолда вазифа ва топшириқлар бериш зарурлиги қатъий таъкидланди. Ҳар бир раҳбар ўз қўл остидаги ходимлар фаолияти учун шахсан масъул экани қайд этилди.

 

Йиғилиш давомида жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 93 та турли салбий ҳолат содир этилгани, шундан 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлаштирилгани маълум қилинди. Шунингдек, аниқланган салбий хатти-ҳаракатлар юзасидан яна 13 нафар ходимга нисбатан хизмат текширувлари тайинланди.

 

Бундан ташқари, ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тузилма сифатида янада ривожлантириш, ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини, шунингдек билим даражасини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"