1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Навоийда савдо мажмуасининг 4-қаватидан йиқилган боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

ССВ хабарига кўра, тиббиёт ходимлари стабил оғир аҳволдаги беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Навоийда савдо мажмуасининг 4-қаватидан йиқилган боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

 

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги “Янги ҳаёт” савдо мажмуасида бобо ва набира эскалатордан қулаб тушгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

 

Ҳодиса 18 февраль куни соат тахминан 20:30да содир бўлган. Улар мажмуанинг 5 ва 4-қаватлари оралиғидаги эскалаторда мувозанатини йўқотиб, 1-қаватга йиқилган. 

 

1969 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олган 3 ёшли набира А.Т. эса зудлик билан вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ётқизилган.

 

Шундан сўнг унда стандарт бўйича неврологик, ультратовуш ва бош мия МСКТси каби қатор текширувлар амалга оширилган. 

 

Бемор А.Т.га "Қўшма жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия лат ейиши. Ўрта оғир даражаси. Пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши. Ўнг томонлама чаноқ суяклари синиб силжиши. Ўнг ўпка лат ейиши. Чап сон пастки учлиги юмшоқ тўқималари лат ейиши" дастлабки ташхиси қўйилган. 

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ҳолатини назоратга олган. Унга стандарт асосида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика