Бугун, 20 январь куни Навоий шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Spark” русумли автомашина ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган “Cobalt”нинг орқа томонига бориб урилган. Зарб оқибатида “Spark”нинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ёнғин бартараф этилган.
Аввалроқ Наманган вилоятининг Поп туманида “Lacetti” ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ


