7 апрель куни Томди тумани ҳудудидаги “Мурунтов” кони таркибида “Балпантоғ” ва “Томдибулоқ” конларининг очилиш маросими ва бу ерда биринчи портлатиш ишлари амалга оширилди.
Янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади. Таъкидланишича, конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга.
Конлардан қарийб 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Бу ишларни бажариш учун конга 7 та гидравлик экскаватор, 5 та бурғилаш қурилмаси, 23 та автоағдаргич, 2 та тепловоз ва бошқа кўплаб кон техникаларини харид қилиш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда битта замонавий гидравлик экскаватори, 90 тонна юк кўтариш қувватига эга 10 та автоағдаргич келтирилди.
7 апрелдан кон юзасини очиш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида у ерда 653 та янги иш ўрни яратилади.


