Ўзбекистон

Навоийда ноқононий олтин қазиб олувчи 7 та гуруҳ қўлга олинди

Улар таркибида олтин зарралари бўлган 2 тонна тош-қум билан ушланган.

Навоийда ноқононий олтин қазиб олувчи 7 та гуруҳ қўлга олинди

 

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 22 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ, Зарафшон шаҳар ИИБ, Миллий гвардия ва ФВБ ходимлари ҳамкорлигида ташландиқ кон ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 7 та гуруҳ таркибида ноқонуний олтин қазиб олаётган 54 киши ушланган. Улар Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Самарқанд вилоятининг Нарпай ва Пахтачи, Бухоро вилоятининг Шофиркон ҳамда Вобкент туманларида яшовчи фуқаролар бўлган.

 

Мазкур шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб келаётганлиги аниқланган. Улардан 4 дона движок, 7 дона электрон болға, 2 та Ford машинаси, 2 тонна таркибида олтин зарралари бўлган тош-қум, шунингдек, қазиш ишларида ишлатиладиган турли ускуналар, тош майдаловчи қурилмалар ҳужжатлаштириб олинган. 

 

Таъкидланишича, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 54 нафар фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, улардан тушунтириш хатлари ҳамда бармоқ изларидан намуналар олинган. 2 тонна қум эса таркибида қанча миқдорда олтин борлигини аниқлаш мақсадида НКМК ДК МКБга тегишли лабораторияга топширилган.

 

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.