Ўзбекистон

Нaвоийда радиактив модда сотувчи шахслар қўлга олинди

Улар ўз “маҳсулотлари”ни 50 минг доллардан пуллаб келишган.

Нaвоийда радиактив модда сотувчи шахслар қўлга олинди

 

4 март куни вилоят ИИБ бошлиғи номига Навбаҳор туманида яшовчи фуқаролар томонидан “Қизил симоб” ва “Радий” моддаларининг 50 минг доллардан сотилаётгани бўйича ариза келиб тушган.

 

Аризага биноан тегишли ташкилотлар томонидан 5 март куни туманнинг “Қалқонота” МФЙ ҳудудида тезкор  тадбир ўтказилган. Шартли равишда харидор сифатида жалб этилган фуқаро гумонланувчиларга 50 минг доллар миқдорида пулларни бериб, улардан “Radiy Rа 226 02 5” ёзувли 1 дона шиша ичига жойлаштирилган 250 грамм радиоактив моддани олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 252-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Мисрга сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун енгиллик: янги кириш қоидалари кечиктирилди

Аввалроқ 2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича янги тартиблар жорий этилиши маълум қилинганди.

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

Эскалатор зудлик билан тўхтатилди: бунга сабаб пойабзал боғичи

“Пахтакор” ва “Алишер Навоий” метро бекатлари орасидаги ўтиш йўлагида эскалатор вақтинча тўхтатилган.

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Тошкент ҳавоси сифати: ифлосланишга нималар сабаб бўлмоқда?

Сунъий йўлдош тасвирларида 25–26 октябрь кунлари пойтахт ва унга туташ ҳудудларда йирик чанг массалари кузатилган.

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино соҳасини ривожлантириш: соҳада иккита янги тузилма ташкил этилади

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилади: кино соҳаси Маданият вазирлигига ўтказилади

“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган миллий кинокомпания ташкил этилади.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.