1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сохта далолатнома билан ўқишга “грант”га кирган 25 киши аниқланди

Бунинг ортидан давлатга 650 млн сўм зарар етказилган.

Сохта далолатнома билан ўқишга “грант”га кирган 25 киши аниқланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманларида аҳолини турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, мазкур ҳудудда уч йилдан ортиқ яшаган шахслар ОТМда давлат гранти асосида қабул қилиниши белгиланган.


Коррупсияга қарши курашиш агентлиги қарор ижроси бўйича Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида ўрганиш ўтказди.


Ўрганишлар давомида Учқудуқ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари ва бошқалар чўл ҳудудида жойлашган “Йўлчилар”, “Кўкпатас” ва “Кўкаяз” МФЙларида уч йил давомида яшамаган 33 нафар шахсга ушбу маҳаллаларда яшаганлиги тўғрисида сохта далолатномалар расмийлаштириб бергани ва 25 нафар фуқаро ОТМга давлат гранти асосида ўқишга киргани аниқланган.


Ушбу талабаларнинг грант асосида ўқиши учун амалда 650 млн сўм бюджет маблағлари сарфланган ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзаcидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика