Жаҳон

Назарбоев энди Элбоши эмас

Қозоғистон Конституциявий суди биринчи президент тўғрисидаги қонунни кўриб чиқди.

Назарбоев энди Элбоши эмас

 

Қозоғистон Конституциявий суди “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Елбаши тўғрисида”ги қонунни ўз кучини йўқотган, деб топиш ҳақида қарор қабул қилди. Тегишли меъёрий-ҳуқуқий қарор КСнинг веб-саҳифасида эълон қилинган.

 

2022 йил 5 июль куни Қозоғистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтган эди. Ўзгаришлардан бири — давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг мақоми ва ваколатлари ҳақидаги модданинг, шунингдек, унда кетма-кет икки мартадан ортиқ давлат раҳбари лавозимига сайланишига имкон берувчи модданинг бекор қилиниши бўлди.  

 

Бундан ташқари, Назарбоевнинг миллат етакчиси мақомининг ўзгармаслиги тўғрисидаги норма чиқариб ташланди.

 

Мазкур ўзгаришлар бўйича Конституциявий суд Қозоғистон Республикасининг амалдаги қонунларини сақлаб қолиш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмаслиги, шу боис улар ўз кучини йўқотган, деб топиши тўғрисида қарор қабул қилган.  

 

Қайд қилинишича, КСнинг норматив қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради, шунингдек, у якуний, деб ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"