Жаҳон

Немис автомобилсозлиги Осиёлик рақобатчилардан ортда қолмоқда

Автомобилсозликдаги рақобат кескинлашиб бормоқда.

Немис автомобилсозлиги Осиёлик рақобатчилардан ортда қолмоқда

2025 йилнинг биринчи чорагида дунё автомобиль бозорида содир бўлган ўзгаришлар немис автомобилсозлигини оғир вазиятга қўйди. Консалтинг компанияси EY (Ernst & Young) томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, дунёнинг энг даромадли олти автомобиль ишлаб чиқарувчисидан бештаси Осиёга тегишли, немис бренди BMW эса учинчи ўринни сақлаб қолган ягона Европа вакили бўлиб қолди.

 

Тадқиқотда дунёнинг етакчи 20 автомобиль концерни молиявий кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Унга кўра, Германиянинг уч йирик компанияси — Volkswagen, BMW ва Mercedes-Benz — умумий савдо ҳажмини 2,3 фоизга йўқотган. Шулардан фақат Волксваген бироз ўсишга эришган бўлса, BMW ва Mercedes'да сезиларли даражадаги пасайиш кузатилган. Умумий фойда эса ҳар учала компания учун ўртача учдан бирга қисқарган.

 

Худди шундай салбий тенденциялар АҚШ автомобилсозлигида ҳам кузатилган: савдо 2,9 фоизга пасайган, фойда эса деярли учдан бирга камайган.

 

Аммо Осиё бозори бутунлай бошқача манзара намойиш қилмоқда. Хитой автомобилсозлиги 2025 йилнинг биринчи чорагида савдоларни қарийб 15 фоизга, фойдани эса 66 фоизга оширишга муваффақ бўлган. Бу борада энг яхши натижаларни BYD ва Geely компаниялари кўрсатган. Эслатиб ўтамиз, Geely ҳозирда швед бренди Volvo ҳамда машҳур London таксилари ишлаб чиқарувчиси Тҳе Лондон Тахи компаниясига эгалик қилади.

 

Япония ва Жанубий Корея ишлаб чиқарувчилари ҳам мусбат натижалар қайд этган — бу эса Осиё автомобилсозлигининг глобал бозорда тобора кучайиб бораётганини тасдиқлайди.

 

Тадқиқот муаллифлари огоҳлантиради: “Агар фойда даражаси яна пасайишда давом этса, айрим йирик ишлаб чиқарувчилар ҳаёт-мамот масаласига дуч келиши мумкин, чунки автомобилсозликдаги рақобат ниҳоятда кескин.”

 

Бу ҳолат Германия автомобиль саноатини тубдан ўзгаришлар қилишга ундаши мумкин. Бозорда омон қолиш учун немис концернлари инновациялар, электромобиллар ва Осиёдаги рақобатчиларга қарши рақобатбардош стратегиялар ишлаб чиқиши зарур бўлади.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"