1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Непалда икки ёшли қиз “тирик маъбуда” сифатида танланди

У оддий мактабда ўқий олмайди ва тенгдошлари билан ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Непалда икки ёшли қиз “тирик маъбуда” сифатида танланди

Непалда қадимий анъана асосида янги Кумари — “тирик маъбуда” эълон қилинди. Бу шарафли мақом икки ёшли Арятара Шакяга берилди. У саккиз ёшли Тришна Шакя ўрнини эгаллади, деб хабар қилади Euronews.

 

Ҳинд маъбудаси Талежунинг рамзи ҳисобланган Кумари мақоми Непал буддавийлик анъаналарида муқаддас ўрин тутади. Бу мақомга эга бўлган қиз энди оддий болалик ҳаётидан бутунлай узилади: у кўчаларда эркин юра олмайди, оддий мактабда таълим ололмайди ва ўз тенгдошлари билан ўйин ўйнаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлади. Кумари фақат Кумари Чоук саройида яшаб, махсус маросимларда иштирок этади.

 

Танлов жараёнида қизнинг соғлиги, жисмоний кучи ва 32 та мукаммаллик белгиси баҳоланади. Шунингдек, бўлгуси Кумари махсус “жасорат синови”дан ҳам ўтади: қоронғу хонада кесилган буйвол бошчалари ва қўрқинчли ниқоб кийган одамлар орасида тунни ўтказиши керак бўлади.

 

Эндиликда икки ёшли Арятара Шакя Кумари сифатида диндорларни дуо қилади, давлат ва диний маросимларда иштирок этади. У доимо қизил рангдаги либос кияди, пешонасида эса “учинчи кўз” тасвири чизилади. Зиёратчилар унга энг олий ҳурмат ифодаси сифатида пешоналарини унинг оёқларига теккизадилар.

 

Янги Кумари пайшанба куни мамлакат президенти учун дуо маросимида қатнашиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика