1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Трамп ҲАМАСга уч-тўрт кун вақт берди

АҚШ президенти агар ҲАМАС тинчлик режасини рад этса, Исроил барча зарур чораларни кўришини маълум қилди.

Трамп ҲАМАСга уч-тўрт кун вақт берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазодаги вазиятни ҳал қилишга қаратилган тинчлик ташаббусига ҲАМАС томонидан жавоб берилиши учун бир неча кун қолгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда Исроилнинг Ynet нашри хабар бермоқда.

 

“Жавоб бериш учун сизларда уч ёки тўрт кун бор. Биз ҲАМАСдан ижобий жавоб кутмоқдамиз”, — деди Трамп.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, агар ташкилот таклифни рад этса, Исроил ўзини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга мажбур бўлади. Шунингдек, у ҲАМАС билан музокара олиб бориш имкониятлари чекланганини қайд этди.

 

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябр куни Дональд Трамп Оқ уйда Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху билан учрашув ўтказди. Музокаралар якунида Ғазодаги вазиятни ҳал этишга қаратилган 21 банддан иборат тинчлик режаси ишлаб чиқилган. Нетаняху, шунингдек, Қатарнинг бош вазири Муҳаммад Абдул Раҳмон Ол Соний билан телефон орқали суҳбатлашиб, Доҳага уюштирилган ракета зарбаси учун узр сўради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика