Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу коррупция иши бўйича суд мажлисида ЦАХАЛ Ғазо шаҳрида “интенсив операция” бошлаганини маълум қилди.
“Мамлакатимиз учун шундай муҳим воқеалар юз бераётган бир даврда суддан мени гувоҳлик беришдан озод қилишини сўрайман”, — деди Нетаняҳу.
Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ҳам “Ғазо шаҳрида ҲАМАС инфратузилмасини йўқ қилишни бошлаганини” билдирди. ЦАХАЛ вакили тинч аҳолидан Ғазо секторининг жанубидаги гуманитар зонага кўчиб ўтишни талаб қилди.


