1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ислом ва араб давлатлари Исроилнинг БМТ аъзолигини музлатишга чақирди

1967 йилдан буён Тел-Авив томонидан босиб олинган ҳудудлардан фаластинликларни чиқаришга қаратилган уринишлар кескин қораланди.

Ислом ва араб давлатлари Исроилнинг БМТ аъзолигини музлатишга чақирди

Қатарда бўлиб ўтган фавқулодда араб-ислом саммити якунида қабул қилинган декларацияда Ислом ва араб мамлакатлари Исроилнинг БМТдаги аъзолигини музлатишга чақирди. Ҳужжатда, шунингдек, 1967 йилдан буён Тел-Авив томонидан босиб олинган ҳудудлардан фаластинликларни чиқаришга қаратилган уринишлар кескин қораланди.

 

Саммит иштирокчилари Исроилнинг сўнгги ҳарбий амалиётларини минтақада тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид сифатида баҳолаб, мамлакатга қарши дипломатик ҳамда иқтисодий чораларни кўриб чиқишга чақирди.

 

Ўзбекистон номидан йиғилишда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирок этди. У Тошкентнинг қатъий позициясини етказиб, Фаластин халқининг ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқи тўлиқ қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

 

Мутахассислар таъкидлашича, Доҳа саммити минтақадаги вазиятни юмшатиш ва халқаро ҳамжамиятни кескин чоралар кўришга ундаш учун муҳим дипломатик платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика