1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нетаняху унга қарши чиққан амалдорни ишдан бўшатди

Айни пайтда Ғазо бўйича Нетаняху ҳукумати ичида жиддий келишмовчиликлар юзага келган.

Нетаняху унга қарши чиққан амалдорни ишдан бўшатди

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Ғазо шаҳрини эгаллаш режасига қарши чиққан ҳукумат амалдорини лавозимидан озод этди. Бу ҳақда Times of Israel ва Ynet News нашрлари хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Нетаняху Ғазо шаҳрини тўлиқ назоратга олиш ва бу ҳудудда ҳарбий бошқарув ўрнатиш режасини илгари сурган. Аммо мамлакатнинг Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Тзачи Ҳанегби ҳамда айрим ҳарбий раҳбарлар бу ташаббусга қарши чиққан. Улар бундай ҳаракат Исроилни узоқ давом этадиган ҳарбий можарога тортишини, халқаро босимни кучайтиришини ва тинч аҳолининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини билдирган.

 

Манбаларга кўра, Нетаняху Ҳанегбининг позициясидан норози бўлган ва уни лавозимидан озод этган. Ҳукумат матбуот хизмати бу маълумотни расман тасдиқламаган бўлсада, Исроил матбуотида Ҳанегби ўрнига бош вазирга яқинроқ шахс тайинланиши кутилаётгани ҳақида ёзилмоқда.

 

Ғазо бўйича Нетаняху ҳукумати ичида сўнгги ойларда жиддий келишмовчиликлар юзага келган. Айрим амалдорлар ва ҳарбийлар тўлиқ эгаллаш ўрнига халқаро воситачилар ёрдамида тинчлик музокараларини давом эттириш тарафдори бўлишган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика