Жаҳон

Перу пойтахтида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Айни пайтда мамлакатда “Z авлод” намойишлари авж олган.

Перу пойтахтида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Перу ҳукумати мамлакат пойтахти Лима ва унга туташ Каллао шаҳрида 30 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда Reuters, AP News ва Al Jazeera нашрлари хабар берди.

 

Президент Хосе Жери 22 октябр куни имзолаган фармонга кўра, фавқулодда ҳолат жиноятчилик даражасининг кескин ошгани сабабли жорий этилган. Ҳужжатга биноан, бу давр мобайнида фуқароларнинг тўпланиш ва ҳаракатланиш эркинлиги чекланади, шунингдек, кўча патруллари вақтида армияга кенгроқ ваколатлар берилади.

 

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда Лимада 1600 дан ортиқ қотиллик содир этилган — бу ўтган йилги кўрсаткичлардан анча юқори. Полиция мамлакатда фаолият юритаётган қуролли жиноий гуруҳлар, айниқса, наркотрафик ва ўғирлик билан шуғулланувчи тўдаларга қарши кенг кўламли операциялар бошлашини маълум қилган.

 

Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ортидан пойтахт кўчаларида қўшимча ҳарбий бўлинмалар жойлаштирилди. Ҳукумат жиноятчиликка қарши қатъий чора кўриш зарурлигини таъкидласа-да, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу қарорни танқид қилди. Улар фикрича, аввалги йилларда ҳам шундай чоралар кўрилган, аммо бу жиноятчилик даражасини сезиларли даражада камайтирмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Перу сўнгги йилларда сиёсий беқарорлик, иқтисодий муаммолар ва ижтимоий норозиликлар билан юзлашиб келмоқда. Мутаҳассислар фикрича, Лимадаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳарбий кучдан ташқари ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳам талаб этилади.

 

custom img

Истанбулда ўлдирилган ўзбекистонлик Сайёра учун ғойибона жаноза ўқилди

Маросимда марҳуманинг ота-онаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Покистон Афғонистонга очиқ уруш эълон қилди

Ҳар икки томондан ҳам кўплаб қурбонлар бор. Таҳлилчилар воқеани икки қўшни давлат ўртасидаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик кескинлашув деб баҳоламоқда.

custom img

2025 йилда дунё бўйлаб рекорд даражада журналистлар ўлдирилди — CPJ

104 нафар журналист ҳарбий можаро ҳудудида ўлдирилган, 86 нафари Исроил мудофаа кучларига тўғри келади.

custom img

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби

Хўжали қирғини Арманистон томонидан узоқ йиллар давомида Озарбайжон Республикасига қарши олиб борилган этник тозалаш ва тажовуз сиёсатининг таркибий қисми бўлган. Қирғин вақтида 613 нафар киши, жумладан 106 нафар аёл, 63 нафар бола ва 70 нафар кексалар ўлдирилган, турли ёшдаги 1 000 нафар тинч аҳоли ўқ жароҳатлари натижасида ногирон бўлиб қолган.

custom img

Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган — CNN

Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампни жинсий тажовузда айбловчи гувоҳ билан боғлиқ 3 та интервьюлар бўлган.

custom img

АҚШ Исроилга F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирмоқда

Дастлаб 12 та самолёт юборилган, аммо улардан бири техник носозлик сабабли қайтиб келган.

custom img

Уруш мени “дўстлари йўқ инсон”га айлантирди — Зеленский

Украина президенти уруш шароитида фақат муҳим ва стратегик масалаларга эътибор қаратишга мажбур бўлганини таъкидлади.

custom img

Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради

У Эпштейн билан вақт ўтказиш катта хато бўлганини айтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"