1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистон президенти вертолёти қўниш чоғида авария ҳолатига тушди

Драупади Мурмуни олиб кетаётган вертолёт Кералада қўнгандан сўнг бетонга чўкиб кетган.

Ҳиндистон президенти вертолёти қўниш чоғида авария ҳолатига тушди

Ҳиндистон президенти Драупади Мурмуни олиб кетаётган вертолёт Кераланинг Прамадам стадиони ҳудудига қўнганидан сўнг бетонга чўкиб кетиш хавфи остида қолган. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар берди.

 

Воқеа президентнинг Сабарамала ибодатхонасига расмий ташрифи доирасида содир бўлган. Маълумотларга кўра, вертолёт қўнишидан сўнг учиш-қўниш майдонининг бир қисми чўкиб тушган ва бортдагилар хавф остида қолган.

 

Полиция ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари воқеа жойига тезкорлик билан етиб келиб, вертолётни хавфли ҳудуддан хавфсиз жойга олиб чиқишга муваффақ бўлган.

 

Маълум қилинишича, Ҳиндистон президенти Драупади Мурмунинг Кералага тўрт кунлик ташрифи 21 октябрь куни бошланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, вертолётга жиддий зарар етмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика