1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Угандада даҳшатли авария: 63 киши вафот этди

Воқеа жойида икки йўловчи автобус, юк машинаси ва енгил автомобиль тўқнашиб кетган.

Угандада даҳшатли авария: 63 киши вафот этди

Уганданинг марказий қисмида жойлашган Киряндонго туманида юз берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 63 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат полициясига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

 

Ҳалокат 22 октябрга ўтар кечаси Кампала–Гулу автомобиль йўлида, Киталеба қишлоғи яқинида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки йўловчи автобус, бир юк машинаси ва бир енгил автомобиль (SUV) тўқнашган. Полициянинг маълум қилишича, автобуслардан бири юк машинасини ўтказмоқчи бўлган, шу пайтда қарама-қарши йўлдан келаётган бошқа автобус ҳам ўтказиш ҳаракатини амалга оширгани боис тўқнашув рўй берган.

 

Тўқнашув натижасида иккала автобус вайрон бўлган, юк машинаси ва SUV эса назоратни йўқотиб, бир неча бор ағдарилган. Ҳодиса жойида 63 киши вафот этгани, яна ўнлаб йўловчилар турли даражада тан жароҳати олгани маълум қилинди. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

 

Статистик маълумотларга кўра, 2024 йилда Угандада 5 мингдан ортиқ одам йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлган. Мутахассислар йўллардаги назоратни кучайтириш ва тунги сафарлар хавфсизлигини ошириш зарурлигини билдиришмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика