1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Венгрия Путинни Халқаро жиноий суд ордери асосида ҳибсга олмайди” — Сиярто

Венгрия ташқи ишлар вазири ХЖС аъзолигидан чиққанини эслатиб, ушбу орган қарорларини бажариш мажбуриятидан озод эканини қайд этди.

“Венгрия Путинни Халқаро жиноий суд ордери асосида ҳибсга олмайди” — Сиярто

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто мамлакати Россия президенти Владимир Путинни Халқаро жиноий суд (ХЖС)нинг ҳибсга олиш ордери асосида қўлга олмайди, деб баён қилди. Унинг таъкидлашича, Венгрия илгари ХЖС аъзолигидан чиқиш қарорини эълон қилган ва ушбу суд органининг ҳуқуқий ваколатларини тан олмайди.

 

Сияртонинг сўзларига кўра, агар Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун Будапештга ташриф буюрса, унга нисбатан ҳеч қандай ҳибсга олиш чоралари кўрилмайди. У, шунингдек, Европа давлатларини Путин самолётининг парвозига тўсиқ қўймасликка чақирди.

 

“Трамп ва Путин ўртасидаги учрашув глобал тинчлик жараёнлари учун муҳим. Кимки бу ташрифга тўсқинлик қилса, у тинчликни хоҳламайди”, — деди Сиярто.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика