Ўзбекистон

“Номаълум сабабларга кўра бўлимдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган”

Лифтда вафот этган аёл бўйича қўшимча маълумот берилди.

“Номаълум сабабларга кўра бўлимдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган”

Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиали ходими лифт шахтасидан ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тезкор ўрганишлар натижаси эълон қилинди.

 

Қайд этилишича, марҳума Р.С. 1987 йилда туғилган, 2024 йил 10 майдан филиалнинг 2-жонлантириш бўлимида орастабон вазифасида ишлаб келган. 

 

У жорий йил  3 август куни эрталаб навбатчилик қилиш учун шифохонага келган. Бироқ иш бошламасдан номаълум сабабларга кўра бўлимдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Сўнг навбатчилик қилиши кутилган бу ходим билан боғланиш имконияти бўлмагач, марказ раҳбарияти ва яқинлари хабардор қилинган. 

 

4 август куни эрталаб соат 08:00 лар атрофида филиал биносидаги ишлаб турган лифт шахтасидан марҳуманинг жасади топилган ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"