Жаҳон

Нью-Йоркнинг янги мэри ишини Исроилга оид фармонларни бекор қилишдан бошлади

Мамдани коррупция айбловларидан сўнг собиқ мэр Адамс томонидан чиқарилган барча фармонларни бекор қилди.

Нью-Йоркнинг янги мэри ишини Исроилга оид фармонларни бекор қилишдан бошлади

Нью-Йорк шаҳар мэри Зоҳран Мамдани лавозимга киришганидан сўнг илк фармонини имзолади. Шаҳар мэри девони томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, ушбу фармон орқали собиқ мэр Эрик Адамс томонидан 2024 йил 26 сентябрдан бошлаб, яъни федерал коррупция айбловлари эълон қилинган кундан кейин чиқарилган барча ижро этувчи буйруқлар бекор қилинди.

 

Фармонда 2024 йил 26 сентябрда ёки ундан кейин чиқарилган ва 2025 йил 31 декабрдан кучга кирган барча фармонлар ўз кучини йўқотгани қайд этилган.

 

Мазкур қарор сўнгги ўн саккиз ой давомида Эрик Адамс томонидан қабул қилинган ўнга яқин фармонни бекор қилди. Улар орасида шаҳар ходимларига Исроилга қарши бойкотларда иштирок этишни тақиқлаш, иммиграция ходимларига қамоқхона текширувларини ўтказиш ваколатини бериш, от араваларини тақиқлаш ҳамда антисемитизмнинг ишчи таърифини белгилашга оид буйруқлар мавжуд.

 

Шу билан бирга, Мамдани яна бешта янги ижро этувчи фармонни имзолади. Уларнинг учтаси Нью-Йорк шаҳрида уй-жой шароитларини яхшилаш, ижарачиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кам таъминланган аҳоли учун уй-жой қурилишидаги бюрократик тўсиқларни камайтиришга қаратилган.

 

Янги мэр томонидан имзоланган сўнгги фармон жамоатчилик билан алоқалар учун масъул бўлган янги шаҳар департаментини ташкил этишни назарда тутади.

 

Маълумот учун, Зоҳран Мамдани ноябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозониб, Нью-Йорк шаҳрининг илк мусулмон мэри сифатида тарихга кирди. У 34 ёшда бўлиб, тўрт йиллик муддат давомида лавозимда фаолият юритади.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"