энг долзарб

Ўтган йили қанча журналист ўлдирилди?

ЮНЕСКОнинг навбатдаги ҳисоботида 2022 йил давомида ОАВ ходимлари дуч келган хавфлар, журналистлар учун энг хавфли бўлиб қолаётган давлатлар ва жазосиз қолаётган жиноятлар ҳақида сўз боради.

Ўтган йили қанча журналист ўлдирилди?

 

ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 2022 йилда дунёда 86 та журналист ўлдирилган. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.

 

Ўтган йили деярли ҳар 4 кунда бир марта ОАВ ходими вафот этган. Бу 2021 йилга нисбатан 50 фоизга кўп. Статистикада журналистлар ўз фаолияти давомида дуч келаётган жиддий хатарлар тилга олинган.

 

“Бир неча йиллик пасайишлардан сўнг 2022 йилга журналистлар ўлими сони ошиши хавотирларни келтириб чиқарди. Давлатлар бу жиноятларни тўхтатиш учун чоралар кўриши ва айбдорларни жазолаши шарт. Бефарқлик зўравонлик муҳитининг шаклланиши учун асосий омил бўлиб қолмоқда”, – деган ЮНЕСКО бош директори Одре Азуле.

 

2019-2021 йилларда дунё бўйлаб 58 та ОАВ ходими ўлдирилганди.

 

Журналистлар дунёнинг барча минтақаларида ўлдирилган. Аммо энг кўп қурбонлар Жанубий Америка ва Кариб ҳавзасига тўғри келди (44 та ҳолат). Осиё-Тинч океани минтақасида 16 та, Шарқий Европада 11 ОАВ вакили ҳалок бўлган. Давлатлар бўйича Мексика (16 та қотиллик), Украина (10 та қотиллик) ва Гаити (9 та қотиллик) етакчилик қилмоқда.

 

Журналистларнинг ярмидан кўпи ишдан ташқари вақтда ҳалок бўлган. Улар асосан, автотураргоҳларда, уйида ва бошқа жамоат жойларида ўлдириб кетилган. Бу сўнгги йилларда кузатилаётган тенденциянинг давом этаётганини англатади: журналистлар учун хавфсиз жой қолмаяпти.

 

Сўнгги беш йилда айрим ютуқларга эришилганига қарамай, қотилликларнинг 86 фоизи жазосиз қолмоқда. Бу журналистлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ва журналистиканинг хавфли касб бўлиб қолишига сабаб бўлади.

 

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўтган йили қанча журналист ўлдирилди?