Озарбайжонда 9 қаватдан юқори бўлган биноларни қуриш тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат парламенти депутати Воҳид Аҳмедов маълум қилди.
“Менда мавжуд маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудида 9 қаватдан юқори бўлган биноларни қуришни тўхтатиш режалари бор”,– деган у.
Бу масала Озарбайжонда анча йилдан буён кўриб чиқилаётгани таъкидланган.


