Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди. Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" мулоқот форматининг биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов "Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" форматидаги уч томонлама учрашувини очиқ деб эълон қилди.
"Ўзбекистон – Озарбайжон - Туркия" мулоқотининг таъсис этилишу халқаро муносабатлар ва глобал иқтисодиётда рўй бераётган тез ўзгарувчан ва мавҳум жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Уч мамлакат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган мазмунли мулоқот, юқори даражадаги ишонч ва ўзаро тушуниш ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган муносабатларни ривожлантиришга кучли туртки бермоқда. Умумий саъй-ҳаракатларимиз самараси ўлароқ фақат сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айланмаси қарийб етти баравар, Туркия билан эса икки ярим баравар кўпайди.
Ушбу ижобий тенденция, албатта, бу йил ҳам давом этади.
Жорий йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш" мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Унда Афғонистон муваққат ҳукуматининг юқори мартабали делегацияси ҳам иштирок этди.
«Толибон» ҳаракати вакиллари "Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш Афғонистонни тиклаш учун муҳим стратегик аҳамиятга эга эканлигини эътироф этдилар.
Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темир йўлини лойиҳасининг амалга оширилиши Марказий Осиё орқали энг йирик субрегионлар ўртасида юкларни ташиш муддати ва нархини сезиларли даражада камайтиради ҳамда мамлакатларимизга умумий аҳолиси 1,9 миллиард ва ялпи ички маҳсулоти $3,5 триллион бўлган Жанубий Осиёнинг истиқболли бозорларига тўғридан-тўғри кириш учун ноёб имконият яратади" - дейди Норов.


