Ўзбекистон Қуролли кучлари дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58-ўринни эгаллади. Бу ҳақида қуролли кучларнинг молиявий таъминотидан тортиб, логистика ва географик хусусиятларигача бўлган 60 дан ортиқ мезонларни ўрганадиган “Глобал Фиреповер“ веб-сайти хабар берди. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон бу натижа билан ўтган йилги кўрсатгичдан 7 поғона юқорилади. Рейтингдаги кучли ўнликка қуйидаги давлатлар кирди: - АҚШ - Россия - Хитой - Ҳиндистон - Жанубий Корея - Буюк Британия - Франция - Япония - Туркия - Италия Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57- (ўтган йили 58), Ўзбекистон 58-(65), Туркманистон 77-(83), Қирғизистон 105-(100), Тожикистон 108-(107) ўринни эгаллади.