1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон EXPO бутунжаҳон кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди

Бу ҳақида Саида Мирзиёева маълум қилди.

Ўзбекистон EXPO бутунжаҳон кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди

Осака шаҳрида ташкил этилган EXPO бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павилони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга — “Мавзунинг энг яхши очиб берилиши” номинациясида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

 

Қайд этилишича, “Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория” концепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган.

 

“Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди. Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман”, деб ёзди Мирзиёева.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика