Солиқлар таълим, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, мудофаа салоҳиятини таъминлаш, инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришни молиялаштириш манбаи бўлиб хизмат қилади. Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликнинг ортиб бориши давлат бюджети молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарздорлигини ундириш ишлари умумий юрисдикция судлари ҳамда солиқ органлари қарорларига асосан амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда туман ҳудудида мазкур тоифадаги 400 дан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича 1 млрд сўмдан зиёд қарздорлик ундирилган, шунингдек, 92 турдаги 500 млн сўмлик мол-мулк қарздорлик эвазига хатланган.


