Ўзбекистон

“Рустам Аҳмедов хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”

Шавкат Мирзиёев генерал-полковник Рустам Аҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Рустам Аҳмедов хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таниқли намояндаси, мамлакатимизнинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ўрмонович Аҳмедов шу йил 12 октябрь куни 82 ёшида вафот этди.

 

Р.Аҳмедов 1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг дастлаб Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртида, кейин Москва шаҳридаги Зирҳли танк қўшинлари ҳарбий академиясида таълим олди.

 

Бутун ҳаётини ҳарбий соҳага бағишлаган Р.Аҳмедов танк полкида взвод командири, танк дивизияси сиёсий бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, танк дивизияси батальони командирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари, Тошкент олий танк қўмондонлик билим юрти курсантлар батальони командирининг ўринбосари лавозимларида хизмат қилиб, шахсий таркибни бошқариш, унинг ҳарбий, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини ошириш борасида етарли билим ва тажриба орттирди.

 

Тошкент олий танк қўмондонлик, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик ва Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган йилларида унинг ташкилотчилик қобилияти яққол намоён  бўлди.

 

Ватанимиз истиқлолга эришганидан сўнг Р.Аҳмедов Ўзбекистон Республикасининг мудофаа вазири, айни вақтда бирмунча муддат Миллий гвардия қўмондони вазифасини бажарувчи сифатида фаол иш олиб бориб, миллий армиямизни шакллантириш, давлатимиз мудофаа тизимини барпо этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш йўлида жонбозлик кўрсатди. Мудофаа вазирлигининг Бош штаби қайта ташкил этилиб, Қуролли Кучлар Бирлашган штабига айлантирилди, ҳарбий округлар тузилди, ҳарбий қисмларнинг жойлашув ва бошқарув тизими такомиллаштирилди. Мудофаа вазирлигининг бошқа куч тузилмалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

 

Р.Аҳмедов 1997–1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам самарали фаолият олиб борди.

 

“Фахрий генерал, улуғ ёшда бўлишига қарамасдан, Янги Ўзбекистонда Қуролли Кучларни модернизация қилиш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлигини ошириш борасидаги улкан ислоҳотларни амалга оширишда мудофаа вазирининг маслаҳатчиси сифатида ўзининг бой билим ва тажрибаси билан фаол иштирок этди.  Қайси лавозимда хизмат қилмасин, ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб, ўз зиммасидаги вазифаларни масъулият ва шараф билан бажарди, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда шахсий намуна кўрсатди.

 

Р.Аҳмедовнинг ҳарбий соҳадаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистон Республикасининг II даражали “Шон-шараф” ва “Дўстлик орденлари билан мукофотланди.

 

Таниқли ҳарбий қўмондон, самимий ва камтарин инсон Рустам Аҳмедовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов, В. Махмудов, Ш. Халмухамедов номидан билдирилган ҳамдардликда.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"