Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Nexia-3 ЙТҲга учраб, пастликка тушиб кетди. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 13 октябрь куни соат 03:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлда юз берган. 2005-йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомобилни бошқариб кетаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги пастликка тушиб кетган.
Натижада ҳайдовчи енгил тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


