1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

 

Швейцариянинг Женева шаҳрида 1–3 декабрь кунлари Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Espo конвенцияси ва Стратегик экологик баҳолаш протоколи доирасидаги Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон делегацияси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигида қатнашмоқда.

 

Маълумот учун, Espo конвенцияси 1991 йилда Финляндиянинг Эспо шаҳрида имзоланган бўлиб, экологик баҳолашни нафақат лойиҳа амалга оширилаётган давлатда, балки унинг таъсир ҳудудига тушиши мумкин бўлган қўшни мамлакатларда ҳам ўтказишни талаб этади. Ушбу жараён режалаштиришнинг энг дастлабки босқичлариданоқ амалга оширилиши лозим.

 

Йиғилишда Ўзбекистон делегацияси мамлакатда экологик бошқарувни ислоҳ қилиш, AMTB ва SEB'нинг замонавий механизмларини жорий этиш, экологик жараёнларни рақамлаштириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Тадбир чоғида иштирокчи давлатлар экологик баҳолаш самарадорлигини ошириш, энергетика, ҳудудий ривожланиш, иқлим ва биохилма-хиллик йўналишларида тажриба алмашиш, мониторинг тизимларини такомиллаштириш, рақамли ечимлар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, келгуси давр учун амалий иш режалари, янги ўқув дастурлари ва қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда.

 

Ўзбекистоннинг ушбу йиғилишдаги иштироки экологик сиёсатни янада такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш учун муҳим имконият ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика