Спорт

Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини АҚШ ва Мексикада ўтказади

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини АҚШ ва Мексикада ўтказади

ФИФА томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон чемпионати тақвими Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги учрашувларини расман тасдиқлади. Унга кўра, миллий жамоа ўзининг илк ўйинини 18 июнь куни Тошкент вақти билан 08:00 да Мексиканинг пойтахти Мехико шаҳрида Колумбияга қарши ўтказади.

 

Гуруҳдаги иккинчи баҳс 23 июнь куни соат 23:00 да АҚШнинг Хюстон шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси кучли рақиблардан бири — Португалия билан тўқнаш келади.

 

Гуруҳ босқичидаги якуний учрашув 28 июнь куни соат 05:30 да АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтказилади. Ушбу ўйинда Ўзбекистон термасига рақиб сифатида Янги Каледония, Ямайка ва Конго Демократик Республикаси ўртасидаги қитъалараро плей-офф ғолиби қарши чиқади.

 

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Бу йили мусобақада илк бор 48 жамоа иштирок этади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"