1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила қайд этилди

Ер силкиниши Наманган вилоятининг Поп туманида сезиларли даражада кузатилди.

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила қайд этилди

Бугун, 2025 йил 6 декабрь, соат 19:18:21 да Ўзбекистонда кучи 4 балл бўлган ер силкиниши содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, зилзиланинг эписентри Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, силкиниш магнитудаси 3,4, чуқурлиги эса 11 км ни ташкил этган.

 

Эписентрдаги 4 баллик силкиниш республиканинг айрим туманларида ҳам сезилган:

 

  • Поп тумани — 2–3 балл, масофа 15 км;

 

  • Данғара тумани — 2 балл, масофа 27 км.

 

Расмий маълумотга кўра, зилзила Тошкентдан 133 км жанубий-шарқда қайд этилган.

 

Ҳозирча зилзила оқибатида зарар ёки жабрланишлар ҳақида маълумот берилмаган. Мутасадди хизматлар вазиятни мониторинг қилишда давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика