1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда баъзи касблар учун эрта пенсияга чиқиш шартлари белгиланди

Энди хавфли ёки зарарли шароитларда ишловчилар учун эрта пенсияга чиқиш рўйхатини расмий тартибда шакллантириш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда баъзи касблар учун эрта пенсияга чиқиш шартлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октабрдаги қарори билан “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжат зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш шароитларида меҳнат қилувчи ходимлар учун имтиёзли пенсия ҳуқуқини белгилайдиган рўйхатни шакллантириш ва унга ўзгартириш киритиш тартибини аниқ белгилайди.

 

Эндиликда бундай ишлаб чиқаришлар, касблар ёки лавозимларни рўйхатга киритиш бўйича таклифлар ходимлар томонидан расмий тарзда, икки нусхада тайёрланиб, иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига тақдим этилади.

 

Комиссия мазкур таклифларни кўриб чиқиш жараёнида ишлаб чиқариш жойларининг техник ҳолатини, хавфсизлик ва ҳимоя воситаларининг мавжудлиги, технологик меъёрларга риоя этилиши ҳамда меҳнат шароитларининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини синчиклаб ўрганади. Аниқланган камчиликлар аттестация ўтказилишидан олдин бартараф этилиши шарт этиб белгиланган.

 

Ушбу тартиб ходимлар меҳнат фаолиятининг реал шароитларини инобатга олган ҳолда имтиёзли пенсия тизимини янада шаффоф ва адолатли қилишни мақсад қилади.

 

Шунингдек, мамлакатда пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Янги лойиҳа эркаклар учун пенсия ёшини 63 ёшгача, аёллар учун эса 58 ёшгача босқичма-босқич оширишни назарда тутади. Мазкур таклиф бўйича жамоатчилик муҳокамалари ўтказилиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика