1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Бирлашган кураш дунёси раҳбари Недад Лаловични қабул қилди

Учрашув якунида Президент Недад Лаловични “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Шавкат Мирзиёев Бирлашган кураш дунёси раҳбари Недад Лаловични қабул қилди

13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Бирлашган кураш дунёси (United World Wrestling) раҳбари Недад Лаловични қабул қилди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ушбу нуфузли халқаро ташкилот ўртасида якка кураш турларини ривожлантириш, мутахассислар малакасини ошириш, халқаро мусобақаларни ташкил этиш ва спорт инфратузилмасини модернизация қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда юнон-рум, эркин ва аёллар кураши, шунингдек, аралаш жанг санъатлари жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Сўнгги йилларда ўзбекистонлик спортчилар халқаро миқёсдаги йирик мусобақаларда 45 та юксак мукофот, жумладан, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритганлари қайд этилди.

 

Недад Лалович Ўзбекистонда оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, замонавий спорт инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда халқаро турнирларни мунтазам ўтказиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

 

Томонлар йирик қитъа ва жаҳон чемпионатларини Ўзбекистонда ташкил этиш, Бирлашган кураш дунёси шаъфелигида минтақавий кураш академиясини таъсис этиш, шунингдек, спорт тиббиёти, психологияси ва диетологияси йўналишларида илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

 

Давлат раҳбари ёшлар ва болалар ўртасида якка кураш турларини оммалаштириш, иқтидорларни саралаш ва тайёрлаш тизимини замонавий асосда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Маҳаллалардан тортиб махсус спорт мактаблари ва марказларгача бўлган инфратузилмани янада ривожлантиришга эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев спорт ва оммавий жисмоний тарбия ривожига қўшган катта ҳиссаси учун Недад Лаловични “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика