Ўзбекистон

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жазолар кучайтирилди

Дарахтларни йўқ қилиш ва табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш учун жавобгарлик қатъийлаштирилди.

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жазолар кучайтирилди

 

Олий Мажлис Сенати атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишни кучайтиришга ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди . Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликда айрим экологик ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган маъмурий ва жиноий жазолар ушбу хатти-ҳаракатларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда етказилган зарар миқдорига мутаносиб бўлмагани сабабли, бундай ҳолатлар сони ортиб бормоқда. Шу муносабат билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, атроф-муҳитга таъсирнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ифлосланиш манбаларига ўрнатилган автоматик мониторинг станциялари орқали олинадиган маълумотларни Давлат атроф-муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига реал вақт режимида узатиши шарт этиб белгиланди.

 

“Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролар томонидан белгиланган тартибда рухсат этилмаган жойларга ташланган чиқиндиларни олиб ташлаш ёки олиб чиқиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мажбурияти мустаҳкамланди.

 

Шунингдек, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш учун рухсатнома бериш тартибини жорий этишни назарда тутувчи “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Қонун билан атроф-муҳитни ифлослантириш, ер ва ер ости бойликларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, қишлоқ хўжалиги экинлари, ўрмонлар, дарахтлар ва бошқа ўсимликларга зарар етказиш ёки уларни йўқ қилиш учун жиноий жазо чоралари кучайтирилди.

 

Бундан ташқари, аҳоли пунктларида суғориш тизимларини кўмиш, кўп қаватли уйлар атрофидаги тупроқ ва яшил қопламали майдонларни рухсатсиз бетонлаш каби ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон яшил Марказий Осиё етакчига айланиши мумкин — БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси

Исмоил Белен Ўзбекистондаги кўкаламзорлаштириш ташаббуси ҳақида гапирди.

custom img

Рақобат қўмитаси мобил қурилмаларни IMEI рўйхатидан ўтказмасдан сотаётган тадбиркорларни огоҳлантирди

Фуқаролардан мобил қурилмалар IMEI кодлари тизимда рўйхатдан ўтказилмасдан сотилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган.

custom img

Тошкентда айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

Мазкур чоралар келгуси иситиш мавсумида иссиқлик таъминотининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

custom img

Илк бор Тошкентда “Ёшлик баҳори” форуми  старт олди

600 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирокида маданият ва санъат соҳасидаги йирик форум бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"