1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш учун 900 млрд сўм йўналтирилади

Маблағлар корхоналарда фильтрация тизимларини модернизация қилиш ва ҳаво сифатини яхшилашга сарфланади.

Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш учун 900 млрд сўм йўналтирилади

 

2025 йилда Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни яхшилашга доир лойиҳаларни молиялаштириш учун 900 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. Маблағлар саноат корхоналарида фильтрация ва тозалаш тизимларини модернизация қилиш, шунингдек, экологик дастурларни кенгайтиришга сарфланади.

 

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасига йўлланган депутатлик сўровига жавобан маълум қилди.

 

Қонунчилик палатасидаги муҳокама давомида 2026 йил давлат буджетида экология йўналишидаги лойиҳалар молиявий таъминоти масалалари ҳам кўриб чиқилди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбековнинг қайд этишича, келаси йилда бюджет қўшимча даромадлари ҳисобидан яна 548 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

 

Мазкур чора-тадбирлар саноат чиқиндиларининг зарарини камайтириш, ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтириш ва аҳолининг соғлом яшаш шароитларини таъминлашга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика