1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор Президент Олимпиадаси ўтказилди

Давлат раҳбари ёш чемпионларни табриклаб, уларнинг ютуқларини Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ёрқин исботи сифатида эътироф этди.

Ўзбекистонда илк бор Президент Олимпиадаси ўтказилди

Бугун мамлакатимизда биринчи бор ўтказилган Президент Олимпиадасининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мусобақа ғолиблари, совриндорлари ва барча иштирокчиларга йўллаган табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди. Қутловда ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

 

Президент табригида қайд этилишича, саралаш босқичларида қатнашган 100 мингдан ортиқ ёшлар орасидан финалга қадар етиб келган қарийб 3 минг нафар иқтидорли спортчиларнинг беллашувларини бутун халқ катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатган. Янги рекордлар ва ғалабалар ёш авлоднинг олимпия даражасидаги салоҳияти юксалаётганидан далолат беради.

 

Тадбирда ёш чемпионларнинг ирода, матонат ва маҳорати алоҳида эътироф этилиб, келгусида улар Ўзбекистон байроғини халқаро ареналарда янада баланд кўтаришига ишонч билдирилди. Бу ютуқлар ёшлар учун янги илҳом манбаи, спортчилар учун эса катта масъулият экани қайд этилди.

 

Шунингдек, саралаш ва финал босқичларини юқори савияда ташкил этган ҳудуд раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, спорт федерациялари, ўқув муассасалари жамоалари, волонтёрлар ва спорт мухлисларига миннатдорлик билдирилди. Президент спортчиларга келгуси мусобақаларда янада ёрқин ғалабалар тилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика