1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда лицензия ва рухсатномалар тизими соддалаштирилмоқда

2026 йилдан 10 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилинади.

Ўзбекистонда лицензия ва рухсатномалар тизими соддалаштирилмоқда

Сўнгги йилларда аҳолига ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди, шунингдек, шунча лицензия рақамлаштирилди. Фақатгина 2024 йилда 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинган бўлиб, бу тадбиркорларга 350 миллиард сўм миқдорида харажатларни тежаш имконини берди.

 

2026 йилдан бошлаб яна 10 турдаги лицензия ва рухсатномаларни бекор қилиш режалаштирилган. Жумладан, аудиторлик ташкилотлари, туризм соҳасидаги ҳунармандлар, туристлар учун ахборот марказлари, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар эндиликда “хабардор қилиш тартиби” асосида фаолият юритади.

 

Шунингдек, лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш тартибини бузганлик учун қўлланиладиган жарималарда ҳам ўзгариш киритилди. Эндиликда бундай ҳолатларда фақат корхона жарима тўлайди, мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги эса бошқарув органи томонидан мустақил белгиланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика