Ўзбекистон

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларида сувдан фойдаланишни назорат қилиш учун дронлардан фойдаланилади

“Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида жорий йилда 10 минг нафар фермер хўжалиги ходимининг малакаси оширилади, 358 нафар сув хўжалиги мутахассиси хорижда малака оширади.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларида сувдан фойдаланишни назорат қилиш учун дронлардан фойдаланилади

 

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сув исрофини камайтириш мақсадида назорат механизмлари кучайтирилмоқда. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига экин майдонларида сувдан фойдаланиш жараёнини мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланишга рухсат берилади.

 

Қайд этилишича, инспекциянинг ҳудудий бўлинмаларида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда сувдан фойдаланишни мониторинг қилишга масъул бўлимлар ташкил этилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар жараёнида ёнкамералардан фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилади.

 

Сув тежовчи технологиялардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади. Хусусан, субсидия ажратилган ва сув тежовчи технологиялар жорий этилган ер майдонларида ушбу ускуналар ёки уларнинг асосий қисмларидан фойдаланмасдан анъанавий суғориш усулларини қўллаш сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш сифатида баҳоланади.

 

Бундан ташқари, шоли етиштириладиган ҳамда балиқчилик хўжаликлари жойлашган ҳудудларда сувни бошқариш ва ҳисобини юритишни такомиллаштириш мақсадида «ақлли» сув ўлчаш ва ҳисоблаш қурилмалари ўрнатилади. Ушбу воситалар “Сув ҳисоби” ахборот тизимига интеграция қилинади.

 

Фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида «Сувхўжаликназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан судларга даъво аризалари киритилганда давлат божи ундирилмаслиги таклиф этилди.

 

Шунингдек, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш режалари тақдим этилди. Жумладан, “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида жорий йилда 10 минг нафар фермер хўжалиги ходимининг малакаси оширилади, 358 нафар сув хўжалиги мутахассиси хорижда малака оширади.

 

Бундан ташқари, сув тежовчи технологияларни банк кредитларисиз, ўз маблағлари ҳисобидан жорий этаётган ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади. Ушбу тизимга кўра, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва таъминотчи корхона билан тузилган шартнома асосида субсидия маблағларининг 50 фоизи Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан олдиндан ажратилади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"