1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда Саудия Арабистонига ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича танлов бошланди

Танловда 45 ёшгача бўлган инглиз тилини билувчи номзодлар иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистонда Саудия Арабистонига ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича танлов бошланди

 

Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг етакчи тиббиёт муассасаларига ҳамширалар ва ҳамширалик иши бўйича эркак мутахассисларни ишга жалб қилиш бўйича кенг кўламли танлов жараёнлари бошланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 

Танловда иштирок этиш учун номзодлардан ҳамширалик иши йўналиши бўйича бакалавр даражасига эга бўлиш ёки ушбу йўналишдаги ўрта махсус тиббий маълумот тўғрисидаги диплом ҳамда камида 1 йиллик иш стажи талаб этилади.

 

Саралашда 45 ёшгача бўлган, инглиз тилида эркин мулоқот қила оладиган эркаклар ва аёллар қатнашиши мумкин. Араб тилини билиш устунлик сифатида баҳоланади.

 

Танлов босқичлари 2025 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа вилоятларида ўтказилади. Жараённинг айрим қисми онлайн, айримлари эса анъанавий тарзда ўтказилади.

 

Иш жойлари Саудия Арабистонининг энг йирик ва замонавий тиббиёт муассасаларида тақдим этилади. Улар орасида: Сауди Герман Ҳоспитал, Др. Солиман Факеэҳ Ҳоспитал, Др. Сулаиман Ал Ҳабиб Медисал Гроуп, Абеэр Медисал Гроуп ва бошқа нуфузли клиникалар мавжуд.

 

Номзодларга 1000–1500 АҚШ доллари миқдорида рақобатбардош иш ҳақи таклиф этилади.

 

Иш берувчи томонидан яшаш жойи, авиабилетлар, меҳнат визаси, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий суғурта кабилар таъминланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика