Ўзбекистон

Ўзбекистонда сентябрь-ноябрь ойларида кутилаётган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати Ўзбекистон бўйича куз мавсуми учун прогнозларини эълон қилди.

Ўзбекистонда сентябрь-ноябрь ойларида кутилаётган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

 

«Ўзгидромет» 2023 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида кутилаётган об-ҳаво маълумотлари прогнозини эълон қилди.

 

Унга кўра, сентябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиб, 18-25 даражани ташкил этади. Ойнинг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 33-38 даража бўлади. Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 13-18 даражадан 8-13 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражадан 23-28 даражагача ўзгариб туради.

 

 

Ушбу ойда ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда одатий меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Сентябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида бироз ёмғир ёғиши мумкин, жанубда эса ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

 

Октябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида бўлиб, 10-12 даражани, жанубда 16-18 даражани ташкил этади. Ой давомида ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқдан 3-8 даражагача ўзгариб туради, ой охирида 0-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 23-28 даража илиқдан 13-18 даражагача ўзгариб туради.

 

 

Шимолий ҳудудларда, ой давомида ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража илиқдан 1-6 даражагача ўзгариб туради. Шунингдек, баъзи кунлари ҳарорат 0-3 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 20-25 даражагача ўзгариб туради.

 

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп, шимолда ва жанубда баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

 

Ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, 2-8 даража илиқни, жанубда эса 10 даражагача илиқ бўлади.

 

 

Ушбу ойда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда, фақат республиканинг жануби-ғарбида бироз эҳтимоллик билан ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"