1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик веб-сайтлар рўйхати янгиланди

Тақиқланган контентни тарқатиш ва сақлаш жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик веб-сайтлар рўйхати янгиланди

 

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғояларни тарғиб қилувчи деб топилган ахборот ресурслари ва контентлар рўйхати янгиланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, янгиланган рўйхат 2026 йил 10 январ ҳолатига кўра тасдиқланган. Унда суд хулосасига асосан экстремистик ғояларни тарқатиш, зўравонлик ва терроризмни оқлаш, шунингдек, конституциявий тузумга тажовуз қилиш аломатлари мавжуд бўлган материаллар киритилган.

 

Масъул идоралар қонунчиликка мувофиқ, бундай материалларни тарқатиш, сақлаш ёки тарғиб қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтди.

 

Тақиқланган веб-сайтлар ва контентнинг тўлиқ рўйхати Олий суднинг расмий ахборот манбаларида эълон қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика