Ўзбекистон

Ўзбекистонда вазирлик ва идораларда китобхон ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади

2026 йилдан давлат идораларида “Китоб бурчаги”, “Китоб ўқиш соати” ва китобхонлик рейтинги жорий этилади.

Ўзбекистонда вазирлик ва идораларда китобхон ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади

 

Ўзбекистондаги барча вазирлик ва идораларда танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади. Бу “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланди.

 

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелга қадар барча вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларда “Китоб бурчаги” ташкил этилади. Шунингдек, ходимлар учун ҳар ойда “Китоб ўқиш соати” жорий қилинади ҳамда китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими йўлга қўйилади.

 

2026 йил 1 мартга қадар вазирлик ва идораларда тегишли соҳалар бўйича касбий фаолиятга оид тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати шакллантирилади. Ҳар йили камида учта хорижий касбий адабиёт маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиниб, малакали мутахассислар иштирокида изоҳлар, луғатлар ва мисоллар билан бойитилади.

 

Қарорда ёшлар ва таълим олувчиларни рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланган. Жумладан, энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига БҲМнинг 25 баравари, яъни 10,3 миллион сўм миқдорида пул мукофоти берилади.

 

Шунингдек, Президент қарорига асосан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Умумтаълим мактабларида “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари фаолияти йўлга қўйилади.

 

Мазкур қарорнинг асосий мақсади 2026–2030 йилларда аҳолининг китобхонлик даражасини ошириш, яъни бир киши томонидан ўқиладиган китоблар сонини йилига ўртача 10 тага етказиш этиб белгиланди.

 

Жамғарма маблағлари ёш ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш, болалар адабиётини ривожлантириш, хорижий ва миллий адабиётларни таржима қилиш, шунингдек, истеъдодли муаллифларга моддий рағбат бериш каби йўналишларга йўналтирилади.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

custom img

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Айни пайтда автомобил белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"