1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистондаги фаластинлик болалар мактаб ва боғчаларга жойлаштирилади

Фаластинлик оилаларга ижтимоий ёрдам ва таълим имтиёзлари берилиши режалаштирилган.

Ўзбекистондаги фаластинлик болалар мактаб ва боғчаларга жойлаштирилади

Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда вақтинча яшаётган фаластинлик фуқаролар ва уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир оила бир марталик кўтарма пул ва бирламчи зарурий воситалар тўплами билан таъминланади. Шунингдек, уларга маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилиб, индивидуал кўмак кўрсатилади.

 

Фаластинлик болалар яшаш манзиллари бўйича давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилади. Улар 2028 йил 1 январигача мактабгача таълимдаги ота-она тўловидан озод этилади. Жойлаштириш «Инсон» марказлари талабномаси асосида навбатсиз амалга оширилади.

 

Шунингдек, фаластинлик оилалар яшаш ҳудудидаги оилавий шифокор пунктлари, поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий шифохоналарда рўйхатга олинади ҳамда тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 26 декабрь куни Газодаги Рафаҳ ҳудудидан бир гуруҳ фаластинлик оилалар Ўзбекистонга эвакуация қилинган эди. Улар соғлиғини тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика