1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Қашқадарёда ФВБ бошлиғи 3,5 минг доллар пора билан ушланди

Қашқадарё ва Фарғонада давлат органлари ходимлари пора олиш пайтида қўлга олинган.

Қашқадарёда ФВБ бошлиғи 3,5 минг доллар пора билан ушланди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, икки фуқаронинг ҳайдовчи лавозимига ишга қабул қилинишида «кўмаклашганини» важ қилиб, улардан 6 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулнинг 3,5 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Шунга ўхшаш ҳолат Фарғона вилоятида ҳам қайд этилди. Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси, фуқарога давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш учун вазирликдаги "танишлари" орқали рухсатнома олиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олаётганида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан қўлга олинган.

 

Ҳар иккала ҳолатда ҳам жиноят ишлари очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийлар коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини эслатиб, бу иллатдан жамиятни тозалаш мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим эканини таъкидлади.

 

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар пора бериш ва олиш ҳолатларини кўрган фуқароларни дарҳол тегишли идораларга хабар беришга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика