Ўзбекистон

Ўзбекистондаги мактабларда қоғоз кундалик ва журналлар жорий этилиши рад этилди

Мактабларда ўқувчиларнинг давомати ва баҳолари эМактаб электрон тизими орқали юритилмоқда.

Ўзбекистондаги мактабларда қоғоз кундалик ва журналлар жорий этилиши рад этилди

 

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида анъанавий (қоғоз) кундаликлар ва синф журналлари қайта жорий этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур маълумотлар ҳуқуқий асосга эга эмас.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, давлат раҳбарининг 2018 йил 5 сентябрдаги 3931-сонли қарори ҳамда 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли Фармонига мувофиқ, ҳозирги кунда мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг давомати ва фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари eMaktab электрон журнал тизими орқали юритиб келинмоқда.

 

Мазкур тизимни жорий этишдан мақсад — педагогларнинг иш юкламасини камайтириш, ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишдан иборат. Бу тажриба халқаро амалиётда ҳам ўз самарадорлигини исботлаган.

 

Электрон журнал тизими орқали ота-оналар фарзандларининг таълим жараёни ва баҳоларини масофавий тарзда кузатиш имкониятига эга бўлиб, баҳолашда шаффофлик таъминланмоқда. Шунингдек, педагоглар фаолиятидаги турли қогозбозликлар сезиларли даражада қисқартирилган.

 

Шу муносабат билан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактабларда анъанавий кундаликлар ва синф журналларига қайтиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмагани, мамлакатда амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари ортга қайтмас тус олгани алоҳида таъкидланади.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"