Таиланднинг Бангкок шаҳрида 22 майдан 1 июнгача бўлиб ўтган “Thailand Open” халқаро бокс турнирида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Мусобақанинг финал баҳслари 1 июнь куни бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик спортчилар жами 16 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Турнирда жами 18 нафар боксчи иштирок этган бўлса, уларнинг 16 нафари совринли ўринларни эгаллади.
Олтин медаль соҳиблари:
Шодиёржон Мелиқузиев – 50 кг
Фарёзбек Дўсматов – 55 кг
Нусратбек Тоҳиров – 85 кг
Фарзона Фозилова – 48 кг (аёллар)
Азиза Зокирова – 75 кг (аёллар)
Кумуш медаль соҳиблари:
Муҳаммадазизбек Исмоилов – 70 кг
Жавоҳир Абдураҳимов – 75 кг
Сабина Бобоқулова – 51 кг (аёллар)
Феруза Казакова – 54 кг (аёллар)
Бронза медаль соҳиблари:
Мадияр Данияров – 60 кг
Самандар Жалолов – 80 кг
Элёрбек Жўрабоев – 90 кг
Абдураҳмон Рустамов – +90 кг
Нигина Ўктамова – 57 кг (аёллар)
Навбаҳор Ҳамидова – 65 кг (аёллар)
Ойша Тоирова – 70 кг (аёллар)
Мусобақа якунида Ўзбекистон 5 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медали билан умумжамоа рейтингида етакчилик қилди. Иккинчи ўринни Қозоғистон, учинчи ўринни эса мезбон Таиланд терма жамоаси эгаллади.


